Излаш
RUUZ

Жамият

Фото: Тошкент аэропортидаги янги учиб келиш терминали очилди

Бугун, 15 июнь куни Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида 1 соат ичида 1200 нафаргача бўлган йўловчиларга хизмат кўрсата оладиган янги залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

3033views0replies
0

Аввал хабар қилганимиздек, янги терминал муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда "қизил" ва "яшил" йўлаклар, 4 та юк лентаси, паспортни назорат қилувчи 24 та пункт, иккита валюта алмаштириш пунктлари, иккита Duty free дўконлари ва 2 та кафе-бар мавжуд.
Таъкидлаш жоиз, паспорт назоратидан ўтиш вақти 7-10 дақиқагача қисқаради (аввал бу жараёнга 15-20 дақиқа кетарди).
Янги залнинг очилиш кунида авиакомпания ходимлари ва ОАВ вакиллари Сеул–Тошкент йўналишида учиб келган 243 нафар йўловчиларни кутиб олишди, деб хабар қилмоқда "UzNews.uz" мухбири.
(Фото: UzNews.uz)
3033views0replies
0

Изоҳлар