Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ҳам "Губкин"дан норозилигини билдирди

“UzNews.uz” нашри орқали эълон қилинган "Губкин" филиалидан 23 та талабанинг ўқишдан ҳайдалиши ҳақида мақола чоп этилганидан сўнг, таҳририятимизга Обид Асомов ҳам телефон қилиб, шикояти борлигини билдирди.

10014views0replies
0

UzNews.uz

И.М. Губкин номли Россия давлат университетининг Ўзбекистондаги филиали 24 та талабани бараварига ўқишдан "ҳайдагани" ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг, таҳририятимизга қўнғироқ қилиб айнан шу масалада мурожаат этаётганлар сони ортиб кетди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ҳам, шу жумладан, телефон орқали боғланиб, айнан мана шу масалада шикояти борлигини билдирди.
Ўтган ўқув йилида машҳур санъаткорнинг ўғлини ҳам “алдаб” ўқишдан ҳайдаб юборишган ва Обид Асомовнинг ўзини ҳам ушбу ўқув маскани ректори бир неча бора алдаган. Обид Асомовнинг фарзандини "тушуниб бўлмас баҳона" сабаб ўқитувчи математика имтиҳонларидан ўтказмаган. Талабани университетда қолдиришнинг бир йўли эса уни академик таътил олиши Ректор томонидан маслаҳат берилган ҳамда таътилга ёзилиши керак бўлган ариза ўрнига, талабадан ўз хоҳишига кўра ўқишдан кетиши борасидаги ариза ёздириб олинган. Обид Асомовнинг ўғлига нега бу шаклда ариза ёздинг деган саволига ўғил ҳам "бўлди ҳаммаси яхши бўлади бориб, уларнинг айтганини қил дегансизку", деб жавоб берган. Талабанинг ҳаётий тажрибаси йўқлиги, ёшлигидан фойдаланган Университет томони уни ўқишдан ҳайдади.
Бу ўқув даргоҳида барча масалалар Москва орқали ҳал этилиши, Москвадагилар нима деса ўша иш бўлишини ректор айтганини санъаткор хоҳлаган пайтда исботлаб бериши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.
Обид Асомовнинг ўғлини ўз хоҳишига кўра ўқишдан кетиши тўғрисидаги ариза ёздириб олишдан кимга фойда эканлигини билмадигу, лекин кейинги талабани қабул қилинишини назарга оладиган бўлсак, битта талаба ҳайдалиб кейингиси келиши қанча даромад олиб келишини Россия давлат университетининг Ўзбекистондаги филиали фаолияти билан таниш бўлганлар яхши билишади.
Айнан бу Филиалдан талабаларнинг ҳайдалиши ва норозилик ҳолатларининг кўплиги бўйича “UzNews.uz” журналистик суриштирувни давом эттиради.
10014views0replies
0

Изоҳлар