Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Туркиянинг Бодрумида ўзбекистонлик фуқаронинг жасади осилган ҳолда топилди

Туркиядаги дам олиш учун ажойиб бўлган масканларидан бири Бодрумда жасад осилган ҳолда топилгани барчани бирдек ҳайратга солди.

8197views0replies
0

hurriyet.com.tr

Гумушлук соҳилида, қирғоқдан 20 метр узоқликдаги дарахтда осилган ҳолда бўлган эркак кишининг жасади топилган.
Туристларни шок ҳолга солиб қўйган ҳолат сабаблари ҳозирча аниқ бўлмаса-да, туристлар маҳаллий аҳоли орқали полиция ва шифокорларни чақиришга муваффақ бўлишган.
Аниқланган дастлабки тахминларга жасад топилишидан бир неча соат осилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.
Дастлабки суриштирув натижасида жасаднинг шахсига аниқлик киритилган. Бу фуқаро ўзбекистонлик экани ва унинг 32 ёшли Шутератбек Расулов эканлиги айтилмоқда.
Воқеанинг қолган тафсилотлари эса ҳозирча номаълум қолмоқда ҳамда ўрганилмоқда. Жасад Мугла провинциясидаги “морг” (ўликхона)га олиб борилган ҳамда қотиллик сабаблари ўрганилмоқда.
8197views0replies
0

Изоҳлар