Излаш
RUUZ

Жамият

20 йилга қамалган маҳкумни озод қилишни ваъда қилган фирибгар ушланди

УЯ 64/75-сонли “қамоқхона”да 20 йилга қамалган фуқарони озод қилишга ваъда берган фуқаро 11 минг АҚШ доллари олиб, ушбу маблағи ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.

4273views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews.uz”га хабар қилишича, 2016 йил август ойида Ўртачирчиқ туманида яшовчи, уй бекаси, 1960 йилда туғилган, Н. Базарова фирибгарлик йўли билан, Бекобод туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, Н.Шоматовани ишончига кириб, унинг ЎзР ЖКнинг 242-моддаси, 1-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан судланиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозирда Пискент туманидаги УЯ 64/75-сонли ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётган тоғаси Н.Амиркуловни жазони ижро этиш муассасасидан муддатидан олдин танишлари орқали чиқариб беришни ваъда қилиб, 11 000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2018 йил 1 июнь куни ЎзР ЖКнинг 168-моддаси, 1-қисми ва 211-моддаси, қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
4273views0replies
0

Изоҳлар