Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахтимиздаги кичик саноат зоналарида тадбиркорлар учун муаммолар бўлмайди

Жорий йилнинг 24 май куни «Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида тадбиркорларга яратилаётган шароитлар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари» мавзусидаги семинар ташкил этилди.

7731views0replies
0

Тадбир Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан ҳокимлик, солиқ, божхона, савдо-саноат палатаси, архитектура, стандартлаштириш ва метрология, ёнғин хавфсизлиги, кадастр хизмати, банклар, санитария-эпидемиология назорати, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари вакиллари, тадбиркорлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 18.05.2017 йилги “Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2973-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 йилги 378-сонли қарорларига асосан Бектемир, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Чилонзор, Учтепа, Сергели, Юнусобод ва Яккасарой туманларида 8 та кичик саноат зоналари ташкил этилди.
Юқорида қайд этилган қарорларни қабул қилинишидан мақсад, давлат улуши мавжуд корхоналаридаги бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлар учун инвестиция жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд алоҳида ҳудудда жойлаштиришни таъминлаш ва кўплаб янги иш ўринларини яратишдир.
Ўтган қисқа вақт мобайнида кичик саноат зоналарида 674 нафар тадбиркор билан тузилган шартномаларга асосан 709,2 минг кв.м. бино ва иншоотлар ажратилди. Бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар умумий қиймати 965,1 млрд. сўмни, шундан хорижий инвестициялар миқдори 13,4 млн. долларни ташкил қилиб, 16,5 минг та янги ишчи ўринлари яратилиши белгиланган.
Кичик саноат зоналари ташкил қилиниб, уларда режадаги 674 та инвестиция лойиҳаларидан 487 таси ишга туширилди. Бу корхоналарда йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 трлн. сўмни, маҳсулотлар экспорти ҳажми 93,9 млн. долларга етказилиши режаланган.
Семинарда божхона ва солиқ хизматлари раҳбарлари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмини ошириш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, солиқ ва божхона тўловлари бўйича қўлланилаётган имтиёзлар ва префенциялар ҳақида атрофлича тушунтириш бердилар.
Тадбирда Яккасарой ва Бектемир кичик саноат зоналари директорлари
КСЗ фаолиятини йўлга қўйиш ва ишларни ташкил қилишдаги тажрибалари ҳақида сўзлаб бериб, юзага келган муаммоларни ҳал қилиш, тадбиркорларга шароитлар яратишда алоҳида эътибор қаратиладиган жиҳатлари тўғрисида фикр билдирдилар.
Тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммолар
ва таклифларини билдирдилар, тадбир қизғин савол-жавоб билан якунланди.
Семинар иши якунларига кўра, бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, сайёр қабулларни янада кўпроқ ташкил этиш, тадбиркорларнинг мурожаат
ва таклифларини қисқа муддатларда ҳал қилиш чораларини кўриш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқлар ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиб бориш белгиланди.
Шу билан бирга, кичик саноат зоналарида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазмада намойиш қилинган маҳсулотлар билан тадбиркорлар ва шаҳардаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари танишиб чиқдилар. Битирувчи ёшлар шу ердаги корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб чиқдилар.
Тошкент шаҳар прокуратураси
7731views0replies
0

Изоҳлар