Излаш
RUUZ

Оммавий

Sugar Plum мусулмон аёллар учун янги кийимлар тўпламини тақдим қилади

Муборак рамазон ойида мусулмон аёллар учун ўз либосларини тақдим қилиб келаётган ўзбек бренди бўлган Sugar Plum навбатдаги либослар тўпламини тақдим қилмоқда.

9208views0replies
0

Биз анъанавий ислом либосларини тақдим қиламиз.
Ўзига хос услубга эга бўлган қора ёпинчиқ нафақат замонавий балки анъанавийликни ҳам ўзида сақлаб қолган. Истеъдодли ва ёш дизайнер Дилноза Шамсутдинова ўзининг навбатдаги иш услубини намойиш этганини таъкидлаш керак. Муборак рамазон арафасида Дилнозанинг шарқ ва ғарб услубларини уйғунлаштирган ҳолда яратган либослари учун ортиқча таърифга ҳожат йўқ.
Ramadan Fashion Festival модалар намойиши нафақат ўзбекистонлик аёллар учун балки яқин шарқ аёллари учун ҳам байрам бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. “Dubai Modest Fashion Week” фестивалида ҳам ҳаттоки буни қўллаб қувватлашди ва ёдга олишди.
Бу модалар намойишида 30 та тўпламдаги либослар намойишга қўйилди. Жумладан, байрамда ва кундалик ҳаётда кийиладиган либослар, халатлар, қўлда безатилган ва ўзига хос Тюрбанлар ҳам. 
Дилноза Шамсутдинова ўз ишида Жаҳон мамлакатларига қилган саёҳатларида тўплаган тажрибаси ва ўзига хос бой бўлган тасаввуридан фойдаланган ҳолда шарқий камтаринликни сақлаб қолмоқда.
Модалар намойишининг бу сафаргиси Lotte Tashkent меҳмонхонасининг жуда гўзал тарзда, байрамона безатилган саройида ўтказилди. Бу ерга ташриф буюрганларга ҳақиқий шарқона кайфият улашилди ҳамда бир фурсат бўлсада, уларни бу оламга олиб киришга ҳаракат қилинди. Ташриф буюрганларнинг ҳеч қайси бири совғасиз кетгани йўқ: Дилноза келганларнинг ҳар бирига аввало рамазон туҳфасини тақдим этди. Ташриф буюрганлар эса бу мафтункор “кеча”дан, мамнун бўлиб қайтишгани уларнинг юзларида ўз аксини топган эди. 
Сайт: Sugar Plum
Манзил: Glinka 29A, Tashkent
Телефон: +998951465555
Реклама ҳуқуқи асосида
9208views0replies
0

Изоҳлар