Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда “заҳарланиш”дан 5-синф ўқувчиси вафот этди, укаси - оғир аҳволда

Ижтимоий тармоқларда, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаб ўқувчисининг “заҳарланиш” сабабли вафот этгани айтилмоқда. 

8912views0replies
0

photoamigo.ru

“UzNews.uz” мухбири бу воқеа ортидан дастлабки маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, 14 май куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 246-мактаб ўқувчиси М.А. (Шу тумандаги 15-мавзеда истиқомат қилган) Тошкент шаҳар 1-болалар шифохонасига шифокорлар ёрдамида олиб келинаётганда вафот этган.
Оиланинг яна бир аъзоси 246-мактабнинг 3-синф ўқувчиси, М.А. нинг укаси ҳам худди шу куни оғир аҳвол билан “оғриб” қолгани айтилди.
Аниқ бўлмаган маълумотларга кўра, бир оиланинг икки нафар фарзанди оғир аҳволда қолишига ва улардан бирининг вафот этишига сабаб сифатида “овқатдан заҳарланиш” тахмини илгари сурилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар айнан мана шу ҳолатни бўлганини айтиб, оила аъзоларининг бир кун аввал кафелардан биридан озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилгани ва айнан шу истеъмол маҳсулотлари уларнинг “оғир аҳволда” қолишларига сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Ҳозирда бу иш билан Юнусобод тумани прокуратураси шуғулланаётгани маълум қилинди.
“UzNews.uz” бу воқеа ортидан журналистик суриштирув ишларини бошлади ҳамда яқин вақт оралиғида бу борада тўлиқ ва аниқ тафсилотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этамиз.
8912views0replies
0

Изоҳлар