Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Мажбурий ижро бўлими бошлиғи пичоқлаб кетилди

Ўзини ишдан ҳайдалган деб ҳис қилган Мажбурий ижро бюросининг собиқ ходими, Бюрога келиб собиқ бошлиғи билан ўзаро жанжалашиб қолади ҳамда уни пичоқлайди.

7279views0replies
0

UzNews.uz

3 май куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Б. Ж.ни собиқ ходими Ш. И. пичоқлагани “UzNews.uz” нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи манбаси томонидан хабар қилинди.
Ўзаро жанжал натижасида собиқ ходимнинг МИБ бошлиғини пичоқлаганига асосий сабаб сифатида, Ш.И.нинг ишдан бўшатилгани қилиб кўрсатилмоқда.
“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, МИБ бошлиғи Ш.И.га ходимларни лавозимга қўйиш ва уларни ишдан олиш ўзининг ваколатига кирмаслиги, балки бу Вилоят МИБ бошқармаси ихтиёрида эканлигини тушунтирган. Лекин, Ш.И. ўзининг ишдан бўшашида асосий айбдор ўзининг собиқ бошлиғи деб билган ва уни пичоқлаган.
Бундан ташқари манбанинг маълум қилишича, МИБ бошлиғи Б.Ж.нинг ҳозирги аҳволи анча яхши ҳолатда бўлиб турибди. Шунингдек, ўша куни МИБ биносига келган Ш.И. спиртли ичимлик таъсирида бўлганлиги ҳам қўшимча қилинмоқда.
“UzNews.uz” бу борадаги тўлиқ тафсилотларни сизга тақдим қилиш учун воқеалар ривожини кузатиб боради.
7279views0replies
0

Изоҳлар