Излаш
RUUZ

Жамият

Андижон: Янгиланаётган “Янги бозор” ҳақида

Инсон зоти ўзи шунақа... Ҳар қандай янгилик, яхшиланиш, ўзгаришга жуда кўп холларда кўника олмайди, ҳар қандай ташаббусни инкор этади...

8062views0replies
1

УзА

Атрофда кечаётган ижобий ўзгаришларни кўра олмайдиган, бошқаларга фақат оқ-қора кўрсатувчи кўзойнак орқали боқувчилар, тирноқ тагидан кир қидирувчилар эса табиатнинг бошқа рангларини қайдан ҳам билсин?!
Юқоридаги фикрларнинг ёзилишига навбатдаги журналистик суриштирув сабаб бўлди.
Нима эмиш, “Озодлик” радиостанцияси билан телефон орқали боғланган шахс Андижон шаҳридаги “Янги бозор” деҳқон бозоридаги реконструкция ишларидан норозилигини билдириб, элликка яқин нон сотувчи аёллар бозор олдидан ўтувчи Фурқат кўчасини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берганмиш.
Мустақил блоггер сифатида мени ўзига тортган бу “бомба” маълумотни охирига етиш учун “Янги бозор” деҳқон бозори акциядорлик жамияти раҳбари Мамадолимов Муфтах Абдуолимович билан юзландим.
Бозор бошлиғиниг билдиришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар давомида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуаларини қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853 сонли қарори асосида бутун республикадаги деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ўрнида замонавий кўринишдаги савдо мажмуаларини қуриш белгиланган. Шундан келиб чиқиб, вилоят хокимининг 2017 йил 3 апрель кунги 173-Қ сонли қарорига асосан “Янги бозор” худудида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва янги кўринишдаги бозор комплекси Мустақиллик байрами арафасида андижонликларга туҳфа этилади.
Мени ўзига тортган холат шуки, бозор маъмурияти кутилаётган таъмирлаш ишлари бўйича ҳар бир тадбиркорни аввалдан хабардор қилган. Бунга мен фотосуратлар тўпланган альбомни кўриб ишонч хосил қилдим. Қолаверса, шаҳар хокимининг буйруғига асосан бозор ёнидаги Мангулик кўчасида вактинча савдо килиш учун рухсат берилган.
Хўш, “бўлмаган”ни “бўлди” дейиш, “йўлга чиқди”ни “йўл тўсди” деб бахолаш “Озодлик”чиларга нега керак?!
Мен ўйлайманки, ҳар бир ўзини ва оила аъзоларини соғлигини ўйлаган одам санитария талабларига жавоб берувчи жойларда харид қилинган луқмани фарзандларига олиб боради. Ахир давлат ҳам замонавий, гигиена талабларини таъминловчи, чиройли ва озода жой қилайлик деяпти-ку?!
Хулоса чиқаришни эса ҳар доимгидек ўзингизга қолдираман, азиз ўқувчим.
Андижонлик мустақил блоггер Хасан Турдиев
8062views0replies
1

Изоҳлар