Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди — видео

Воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман ФВБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.

138views0replies
0

Оқолтин тумани ҳокимлиги

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди. 
Қайд этилишича, кузатилган кучли шамол таъсирида Оқолтин тумани "Янги давр" маҳалласи Ёшлар кўчасидаги 19-кўп қаватли уйнинг профнастил билан қопланган 10 кв. метр том қисмига зарар етказган. Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришди.
Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки бошқа нохуш ҳолатлар кузатилмаган. Айни пайтда талафот оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
138views0replies
0

Комментарии