Поиск
RUUZ

Общество

Кучли шамол сабаб Тошкент вилоятининг 3 та туманида қисман электр токи ўчирилди

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўриляпти.

132views0replies
0

Ҳудудий электр тармоқлари АЖ

Бугун, 28 март куни соат 09:33 да қаттиқ шамол натижасида Тошкент шаҳрида 110 кВли "Л-К-Д" электр узатиш тармоғи 60 МВт қувват билан авариявий ўчган, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Унга кўра, Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида истиқомат қилувчи 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган. Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўриляпти.
Соат 10:20 да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-квартал, Хирмонтепа маҳалласида диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис узилган. Натижада ушбу ҳудуддаги 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган. Махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда.
132views0replies
0

Комментарии