Жамият
Тошкентнинг ҳар бир туманида 4 тадан 10-11 синфли мактаблар бўлади

17 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида йиғилиш ўтказди.

Тошкентнинг ҳар бир туманида 4 тадан 10-11 синфли мактаблар бўлади
Фото:Uzreport.uz

Йиғилишда мактаб директорлари, Халқ таълими туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари ва Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Бош вазир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 10-11 синфларни синов тариқасида қайтадан тиклаш ҳақидаги таклифини эълон қилди.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманидаги 4 тадан мактабларда 10-11 синфларни очиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, мактабларда 7 ёшгача бўлган болаларни мактабга тайёрловчи “нулевой” синфлари очилади.

Бош вазир шунингдек, 10-11 синф ўқувчилари учун ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлашга кўрсатма берди.

комментарии
Шаазим Миноваров
18 июня, 07:32
Ажойиб, аъло фикр. Ўтиш даврида бироз қийин бўлади, лекин кейин ҳаммаси изга тушиб кетади. Ўқитувчи устозлар, директорлар, халқ таълими вазирлиги тизимига сабр, саломатлик ва ютуқлар тилаймиз. Портал орқали ярим йил илгари киритган таклифимни қисқа шаклда такрорламоқчиман: 1. Таълим тизими ходимларига меҳнатларига яраша муносиб ойлик тайинлаш, яъни ошириш. 2. Педагогларни, айниқса аёл педагогларни дарслардан ташқари пайтда эҳтиёжсиз мактабда ушлаб турмаслик. 3.Турли ҳисоботлар ва кераксиз мажлисларни камайтириш.
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
КАЛЕНДАРЬ СОБЫТИЙ